Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Баходир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Баходир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Ассоциация аъзолари томонидан келиб тушган номзодлар Сайлов қўмитаси аъзолари иштирокида Ассоциация Сайлов кодекси ва Уставига асосан мувофиқлик текширувидан ўтказилди.
ЎФА Уставининг 30-моддаси 4-бандга мувофиқ, делегатлар Баходир Қурбонов номзодини илгари сурдилар ва у расман Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.
Баходир Қурбонов айни пайтда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ҳисобланади.
Ушбу лавозимда у 2025 йил январь ойида ўз вазифасини тарк этган Абдусалом Азизовни алмаштирди.