Бироқ, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги бир қатор бозорлар ва бошқа савдо ҳудудларида ушбу фильмнинг контрафакт нусхалари ноқонуний тарзда сотилаётгани ҳақидаги хабарларнинг пайдо бўлиши агентлик томонидан Интеллектуал мулк агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда аниқ чоралар кўришни тақазо қилди.
Ҳозирги кунда «Барон» фильмининг контрафакт нусхалари тарқатилишига чек қўйилишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг тегишли Ишчи гуруҳлари аъзолари билан ҳамкорликда мониторинг тадбирлари ташкил этилмоқда. Аниқланган ҳар бир қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ваколатли давлат органлари томонидан қонунбузарларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилиб, улар томонидан етказилган моддий зарарларнинг тўлиқ ундирилиши таъминланади.
Ўз навбатида юртимиз фуқаролари ва барча киноихлосмандлардан ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ҳамда бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларга нисбатан ўз фуқаролик бурчларини кўрсатишларини сўраб қоламиз. Зеро миллий кинематография санъатимизнинг ривожланишини, фильмларимизни халқаро экранларда намойиш этилишини ва бу орқали беқиёс мамлакатимизнинг довруғини янада кенг ёйишни истар эканмиз, бу каби ўта салбий ҳолатларга қарши барчамиз қарши туришимиз лозим бўлади.