Андижон шаҳридаги санъат коллежида таҳсил олган Барно 2009 йилда мусиқа йўналишидаги ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг республика кўрик-танловида, Назира Аҳмедова номидаги ёш хонандалар танловида опера бўйича совринли ўринларга, 2010 йилда эса «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган, хабар беради УзА.
– Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов томонидан ёшлар камолоти, уларнинг истеъдодини аниқлаш ва юзага чиқариш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хорижлик тенгдошларимизда ҳавас уйғотади, – дейди Барно. – Ўзбекистонинг чинакам истеъдодлар мамлакати экани «Bella Voсe» ХVIII халқаро танловида ҳам яна бир бор алоҳида эътироф этилди. Яратилаётган ғамхўрлик ва эътиборга ҳар жиҳатдан муносиб бўлиш бизнинг чин фарзандлик бурчимиздир.