Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/02/2018 Барча педагогика олий ўқув юртларида бепул қайта тайёрлаш курслари ўз фаолиятини бошлади
Барча педагогика олий ўқув юртларида бепул қайта тайёрлаш курслари ўз фаолиятини бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг савияси, билими ва кўникмалари масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Тизимда фаолият юритаётган қарийб 60 минг тарбиячининг атиги 21 фоизи олий маълумотли, 79 фоизи эса ўрта махсус маълумотга эга экани қайд этилди.

Болалар тарбияси жараёнига ўз ишини пухта биладиган, малакали ва ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган педагог-кадрларни жалб қилган ҳолда, уларни гўдаклигидан онги ва тафаккурини тўғри шакллантириб бормасак, келажакда юксак савия, билим ва маънавиятга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш қийин бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борадаги ўрганишлар натижасида келгуси 3 йилда мактабгача таълим тизимида 47 минг 300 дан зиёд олий маълумотли педагог кадрлар, жумладан, 28 минг 300 нафар тарбиячи, дефектолог, психолог, мусиқа раҳбарига эҳтиёж пайдо бўлиши аниқланган. Шу боис, жорий йил март ойидан бошлаб, вилоятлардаги университет ва педагогика институтлари базасида боғчаларнинг педагог ва номутахассис кадрлари учун ярим йиллик ўқув дастурлари асосида қайта тайёрлаш курслари ташкил этилиши белгиланган эди.

Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали дефектолог (логопед), амалий психология ва мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси қайта тайёрлов курсларига қабул қилинган илк тингловичлар учун ўқув машғулотлари бошланди.

Таъкидлаш лозимки, Университетда ўқув машғулотлари замонавий педагогоик, мултиммедиа ва ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда илғор хорижий тажрибалардан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этилиб, барча аудиториялар зомоновий онлайн маърузалар ускуналари билан таъминланган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, мазкур Қайта тайёрлов курсига Тошкент шахар Мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан 816 нафар олий маълумотли талабгорлар жалб этилди.

Шунингдек, бугун республикасимизнинг барча вилоятлардаги университет ва педагогика институтлари базасида боғчаларнинг педагог ва номутахассис кадрлари учун бепул қайта тайёрлаш курслари минглаб тингловчиларни қабул қилди. Вазирлик Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг