Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 22/04/2016 Банкларнинг умумий капитали 8 трлн. сўмдан ошиб кетди
Банкларнинг умумий капитали 8 трлн. сўмдан ошиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, банкларнинг умумий капитали 8 трлн. сўмдан ошиб кетди. Бу ҳақда Республика Марказий банкида банк тизимининг 2016 йил I чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлисида хабар берилди.

Бугунги кунда банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 23,2 фоизни ташкил этиб, у халқаро банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 8 фоиз қилиб белгиланган талабга нисбатан қарийб 3 баробар зиёддир. 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, банкларнинг умумий капитали 8 трлн. сўмдан ошиб кетди.

Банкларнинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар уларнингнинг кредитга лаёқатлилик бўйича халқаро рейтинг баҳолари олишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Хусусан, Мoody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболларига кетма-кет олтинчи йил «барқарор» рейтинг баҳосини берди.

Standard & Poor’s ва Fitch Ratings рейтинг агентликлари ҳам Ўзбекистон банк тизими фаолиятини «барқарор» баҳоламоқда. Бугунги кунга келиб, республикамизда фаолият кўрсатаётган 26 та тижорат банкининг барчаси нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг «барқарор» рейтинг баҳоларига эгалар.

Банк тизими фаолиятининг асосий индикаторлари, чунончи, «банкларнинг умумий капитали етарлилиги», «тижорат банкларининг ликвидлиги», «депозитлар ҳажмининг динамикаси», «кредит қўйилмалари ҳажмининг ўзгариши» 2016 йилнинг I чораги якунлари бўйича юқори баҳоларга мос бўлди.

Банклар томонидан 2016 йил учун устувор вазифа қилиб белгиланган саноатда юқори технологияли ва замонавий бўлган энг муҳим объектлар ҳамда қувватларни ишга тушириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва модернизациялашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳисобот даврида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 2015 йилнинг 1 апрель ҳолатига нисбатан 26,7 фоиз кўпайиб, шу йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 44,1 трлн. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг