Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 14/04/2016 Банкларнинг инвестициявий фаоллиги ошмоқда
Банкларнинг инвестициявий фаоллиги ошмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент молия институтида «Тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, инвестициявий фаоллиги ва молиявий барқарорлигини оширишнинг долзарб масалалари» мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган конференцияда депутатлар, банк соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, талабалар иштирок этди.

Институт ректори Б.Бегалов, Марказий банк ҳузуридаги Кредит ахбороти миллий институти директори Н.Холмуродов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида банк тизими тобора мустаҳкамланаётгани самарасида банкларнинг капиталлашув даражаси ва инвестициявий фаоллиги ошиб бораётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2015-йил 6-майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори банклар фаолиятини янада такомиллаштиришда дастуриламал бўлаётир.

Бугунги кунда юртимиз банклари халқаро рейтинг агентликларининг барқарорлик рейтингига эга. Бу ижобий баҳо иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб қилишда муҳим омил бўлаётир. Конференцияда бу борада салмоқли натижаларга эришаётган тижорат банклари фаолияти таҳлил этилди.

Анжуманда стратегик аҳамиятга эга тармоқларни молиялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги инноватсион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришда тижорат банкларининг иштирокига доир мавзуларда маърузалар тингланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг