Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 25/09/2016 Банкларга Шахрисабз тадбиркорларига кредит ажратиш тавсия этилди
Банкларга Шахрисабз тадбиркорларига кредит ажратиш тавсия этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вазирлар Маҳкамаси Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий майдонида қурилаётган мажмуалардан самарали фойдаланиш, уларнинг тарихий-архитектуравий ва туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, миллий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, ҳунармандлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик объектларининг қисқа муддатларда ишга туширилишини таъминлаш мақсадида “Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2014-йил 20-февралдаги қарорига ўзгартиш киритди.

Ҳукумат тижорат банкларига шаҳарнинг тарихий майдонида қурилган тадбиркорлик объектларини сотиб олиш учун тадбиркорлар ва ҳунармандларга 15 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкалари бўйича кредит ажратишни тавсия этди.

Шу кунга қадар ҳукумат тавсияси билан тижорат банклари буюртмачиларга ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш учун жалб этилган пудрат ташкилотларига Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган ставкалар бўйича кредитлар ажратиб келмоқда.

Натижада шаҳарда йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари қурилмоқда ва реконструкция қилинмоқда. Шаҳар атрофида янги замонавий автобус станциялари барпо этилиб, мавжудлари мукаммал таъмирланмоқда. Коммуникациялар тизимлари такомиллаштирлмоқда. Замонавий меҳмонхоналар, якка тартибдаги ва кўп қаватли уй-жойлар қад ростламоқда. Шаҳарнинг тарихий-архитектуравий, ижтимоий-маданий ва туризм салоҳияти ҳар томонлама ривожланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг