Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Молия 16/01/2025 Банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 1 квадриллион сўмдан ошди

Банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 1 квадриллион сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йилда умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 840 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 26% га ошди.

2024 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 1 011 трлн сўмни (нақд пул тушумлари — 501 трлн сўм, берилган нақд пуллар — 510 трлн сўм) ташкил этгани ҳолда, 2023 йилга нисбатан 22% га ошди.

2024 йилда банк карталарига кирим қилинган маблағлар (1 034 трлн сўм) 2023 йилга нисбатан 1,3 баробарга ошиб, ушбу даврда банк карталаридаги 226 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 19,5% кўп) маблағлар нақдлаштириб олинди.

2024 йил давомида Марказий банк томонидан қўшимча нақд пулларнинг (янги намунадаги) муомалага чиқарилиши натижасида банкнотлар умумий сони 152 млн донага кўпайди.

Ўз навбатида, муомаладаги нақд пуллар таркибида уларнинг миқдори бўйича 200 000 сўмлик банкнотлар улуши 2024 йилда — 18,6% дан 23,4% га, 20 000 сўмликнинг улуши — 4,4% дан 6,7% га етган бўлса, 100 000 сўмлик банкнотлар улуши — 42,5% дан 40,9% га, 50 000 сўмликнинг улуши — 20,5% дан 16,6% га камайди.

5 000 сўмлик банкнотлар таркибида эски намунадаги банкнотлар миқдори 2023 йилдаги 67% дан 2024 йилда 25% га, 10 000 сўмлик банкнотларда — 64% дан 24% га, 50 000 сўмлик банкнотларда — 61% дан 25% га ва 100 000 сўмлик банкнотларда — 39% дан 18% га қисқарди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг