Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 05/04/2019 BankExpo-2019: илғор IT-ечимлар, рақамли банкинг ва халқаро ҳамкорлик
BankExpo-2019: ilg'or IT-yechimlar, raqamli banking va xalqaro hamkorlik

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 11-13 апрель кунлари "BankExpo-2019" банк-молия хизматларининг энг йирик кўргазмаси бўлиб ўтади."BankExpo-2019" - бу 2 500 кв. метрдан зиёд майдон ҳамда илғор тажриба алмашиш, унумли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бизнес самарадорлигини ошириш мақсадида 20 соат давом этадиган мулоқотдир.

Яна бир ҳафтадан сўнг пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида "BankExpo-2019" банк-молия хизматлари, ускуналари ва технологияларининг Миллий кўргазмаси бошланади. Мазкур кўргазманинг ташкилотчиси Ўзбекистон банклари Ассоциациясидир. Уч кунга мўлжалланган тадбирлар қатори тантанали очилиш маросимидан бошланиб, унда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори Бахтиёр Султонович Хамидов, "Трастбанк" ХАБ Бошқарув раиси Сардор Рифатович Нормухамедов, шунингдек кўргазма меҳмонлари иштирок этадилар.

Анжуманни Ўзбекистон Банклар ассоциацияси раиси Б.С. Хамидов очиб беради. Сўнгра Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакили Алкис Дракинос, Осиё тараққиёт банки вакили Бобир Ғафуров, Халқаро молия корпорацияси вакили Галина Клименко ўз маърузалари билан иштирок этадилар. Маърузалардан сўнг иштирокчилар матбуот анжумани давомида журналистларнинг саволларига жавоб берадилар.

Тасмани кесиш маросимидан сўнг кўргазма павильони ишга тушиб, унда банклар стендлари жойлаштирилади. Атриум ҳудуди Bank Talks давомида мутахассислар тажриба алмашадилар, "Start Up ташаббуслари" сессияси эса лойиҳага нафақат тегишли қизиқиш, балки инвестициялар жалб этиш имконини яратиб беради.

Кўргазма якунланадиган куннинг биринчи ярмида банклар ўз тақдимотлари билан чиқиб, кўргазма ташкилотчилари ва иштирокчиларига миннатдорчилик билдирадилар ҳамда энг яхши мижозларини тақдирлайдилар."BankExpo-2019" кўргазмасининг расмий ёпилиш маросими ва якунларни чиқариш куннинг иккинчи ярмида бошланади. Ўзининг самарали фаолияти билан ўзини намоён қилган банкларга Ўзбекистонда банк фаолияти ривожига ўз ҳиссасини қўшганлиги учун номинациялар тақдим этилади, айрим ходимлар эса "Банкнинг энг яхши ходими" мукофотига сазовор бўладилар.

"BankExpo-2019" кўргазмасининг энг асосий мақсадларидан бири - молиявий ва банк институтларини нафақат ишбилармон жамият, балки хорижий компаниялар вакиллари билан ҳам самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш майдони билан таъминлашдир. Илғор тажриба ва технологиялар алмашинуви, молиявий ва банк муассасалари вазифаларини ҳал этиш учун IT-ечимларни жорий этиш - банк-молия соҳаси ҳамда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши гаровидир."Банклар фаолияти - давлат ривожи" Кўргазма шиори бизнинг асосий мақсадимизни бевосита ифода этади" - дейди Ўзбекистон Банклари ассоциацияси Бош директори Бахтиёр Султонович Хамидов.

"BankExpo-2019" кўргазмаси молия институтлари ходимлари ўртасида тажриба алмашиш, харажатларни қисқартириш йўли билан бизнес самарадорлигини ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали молия соҳасида жорий ҳолатни яхшилашга қаратилган. Кўргазмада хорижий компанияларнинг иштироки ва уларнинг тажрибаси замонавий бизнес ечимлар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига банк-молиявий сектор ривожланишига сезиларли ҳиссасини қўшади.

"BankExpo-2019" миллий кўргазмаси тўғрисидаги батафсил маълумотни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин:  www.uzbankexpo.uz

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг