Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Молия 12/04/2016 Банк тизими барқарорлиги – иқтисодиётни модернизациялашни давом эттириш гаровидир
Банк тизими барқарорлиги – иқтисодиётни модернизациялашни давом эттириш гаровидир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 30 март куниЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлисидаЎзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди, дейилади Сенат Матбуот хизмати тарқатган пресс-релизда.

Мажлисда сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари раҳбарлари, экспертлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Пресс-релизда айтилишича, Марказий банк бошқаруви раиси Ф.Муллажонов ҳисоботида Марказий банкнинг ўтган йилдаги фаолияти «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январда бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан белгилаб берилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 7 августдаги Қарорида назарда тутилган вазифаларни бажаришга қаратилгани таъкидланган.

Ҳисобот йилида банклар капиталлашувининг юксак даражада ошишини таъминлашга доир ҳар томонлама чоралар кўрилиши, ликвидлик мустаҳкамланиши ва депозит базаси оширилиши натижасида юксак рейтинг кўрсаткичларига ва иқтисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитлар ҳажми ошишига эришилди. Ижобий кўрсаткичлар халқаро умумэътироф этилган нормаларга мос бўлиб қолмай, балки айрим йўналишлар бўйича уларнинг баъзиларидан ортиқ ҳамдир.

“Хусусан, ҳисобот даврида банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 23,3 фоизни ташкил этди, бу эса Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро норматив талабларидан деярли 3 баравар (8%) ортиқдир.

Банк тизимининг жорий ликвидлиги унинг барқарорлигини баҳолаш имконини берувчи кўрсаткичлардан биридир. Банк тизимининг ликвидлиги бир неча йил давомида 64 фоиздан ортиқни ташкил этмоқда, бу эса умумэътироф этилган энг кам талаблардан 2 баравар ортиқдир (30%)”, дейилади Пресс-релизда.

Ҳисобот йилида банкларнинг жами активлари 25,1 фоизга кўпайди ва 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 65,2 трлн. сўмни ташкил этди.

Банк тизимининг барқарорлиги, унга бўлган ишончнинг ошиши, аҳоли даромадларининг кўпайиши аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш гарови бўлиб хизмат қилди. 2015 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар депозитларининг кўпайиши 28 фоизни ташкил этди ҳамда 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига 35,6 трлн. сўмга етди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 27,3 фоизга ошди. Ички маблағлар ҳисобидан ажратилган кредитлар тижорат банклари умумий кредит портфелининг 86,7 фоизни ташкил этди, шундан 79,8 фоизи инвестиция мақсадларига ажратилган узоқ муддатли кредитлардир.

Иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлашга доир инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари инвестиция кредитларининг ҳажмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу жумладан 2015 йилда тижорат банклари томонидан ушбу лойиҳаларга жами 10,2 трлн. сўмлик кредитлар ажратилди, бу эса 2014 йилга нисбатан 20 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида кичик бизнес субъектлари фаолияти ва хусусий тадбиркорлик янада ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 12,1 трлн. сўмлик кредитлар ажратилди, бу эса 2014 йилдагидан 1,3 баравар кўпдир. Ажратилган микрокредитлар ҳажми 1,3 баравар ортди ва 2,5 трлн. сўмни ташкил этди. Коллеж битирувчиларига ўз бизнесини яратиш учун 277,8 млрд сўм ажратилди, бу эса2014 йилга нисбатан 1,3 баравар кўпдир.

2015 йилда кичик бизнес соҳасига 177,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция кредитлари ҳам йўналтирилди. Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси маълумотларига кўра «Doung business-2016» тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш шартлари бўйича Ўзбекистон мавқеи кредитлар соҳасидаги глобал рейтингда охирги уч йилда 112 бандга, яъни 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди.

Натижада 2015 йилда банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар иқтисодиёт барқарор ўсиши суръатларини таъминловчи асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Республика банк тизимида эришилган ижобий натижалар халқаро рейтинг агентликлари берган баҳоларда ўз аксини топди. Охирги олти йил давомида «Moody’s» рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизимига «барқарор» рейтингини берди. Ҳозирги вақтдаЎзбекистоннинг барча банклари фаолияти халқаро рейтинг агентлиги томонидан «барқарор» деб қайд этилди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида сенаторлар банк назорати тизимини яхшилаш, мамлакат банк тизимининг молиявий барқарорлигини ошириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилиш ҳисобига банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантириш, банкларнинг инвестиция фаолиятини юксалтириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берган ҳолда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида назарда тутилаётган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тадбирларни мунтазам ва босқичма-босқич амалга ошириш орқалиЎзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни билдирдилар.

Пресс-релизда қайд этилишича, Ҳисоботни дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ушбу масалани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисининг кун тартибига киритиш учун уни Сенат Кенгаши мажлиси муҳокамасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг