Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 20/05/2022 Банк секторида рақобат кучаймоқда
Банк секторида рақобат кучаймоқда

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистон Республикаси банк секторидаги рақобат даражасини баҳолади.

Бунинг учун Херфиндал-Хиршман индекси (HHI)дан фойдаланилди. Чунки у рақобат даражасини ифодалайдиган концентрация кўрсаткичи ҳисобланди. Ушбу кўрсаткич бўйича мавжуд бозорлар рақобат даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинади: 

- юқори даражада концентрациялашган (1800- HH- 10000); 

- ўрта даражада концентрациялашган (1000- HH- 1800); 

- паст даражада концентрациялашган (HHI- 1000).

Бунда концентрациялашув даражаси қанча паст бўлса, банклар ўртасидаги рақобат муҳити шунча яхши бўлади. 

Тадқиқот давомида банк секторининг активлар бўйича концентрация даражаси пасайгани аниқланди. Агар у 2017-йилнинг 1-январида 1122,2 ни ташкил қилган бўлса, 2022-йилнинг 1-апрелида 986,9 га қадар пасайган. Бу эса банк хизматлари бозорида рақобат кучайиб борганлигидан далолат беради.

 Агар 2017-йилнинг бошида мамлакатимиздаги тижорат банкларининг активлари ҳажми 84,1 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1-апрел ҳолатига кўра 449,5 трлн. сўмга етган (ўсиш 5,3 баробар). Шунингдек, таҳлил қилинаётган даврда кредитлар ҳажми 6,5 баробар, депозитлар ҳажми эса 4,1 баробар ўсган

2017-йилнинг январь ойида 3 та банк (Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк) улуши банк тизимининг барча активларида 49,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2022-йил 1-апрел ҳолатига кўра уларнинг улуши 44,7 фоизгача қисқарган.

Банк секторининг кредитлар бўйича Херфиндал-Хиршман индекси (HHI) 1238,8 дан 1115,9 гача қисқарган ва у “ўрта даражада концентрациялашган бозорлар” диапазонининг пастки чегарасига тобора яқинлашмоқда. Ҳолбуки,

2017-йилнинг октябрь ойидан 2019-йилнинг охиригача индекс диапазоннинг юқори қисмига яқинроқ эди.

Банк секторининг депозитлар бўйича рақобат индекси 811,7 дан 727,1 гача қисқаргани маълум бўлди. Демак, банк хизматлари бозори паст даражада концентрациялашган. 

2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаш, 2026-йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улушини 60 фоизгача етказиш кўзда тутилган

Ўтказилган мазкур тадқиқот мамлакатимизда банклар ўртасидаги рақобат кучайиб бораётгани кўрсатди. Давлат иштирокини қисқартириш, хусусий сектор ва хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар рақобат муҳитини яхшилаш ва банк секторини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг