Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Молия 13/09/2024 Банк назорати қўмитаси август ойида қирқдан зиёд масалани кўриб чиқди

Банк назорати қўмитаси август ойида қирқдан зиёд масалани кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг август ойидаги йиғилишларида (9 марта) 42 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 30 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (1 та), тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (22 та) масалалар кўрилди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 12 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижаси ҳам муҳокама қилинди.

Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 2 та банк, 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг устав фонди ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талабларга, Марказий банкнинг кўрсатмаларига ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилишига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилмаганлиги учун 7 та микромолия ташкилоти, 2 та тўлов тизими операторлари ва 27 та тижорат банклари огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг