Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 Бангкокдаги сайёҳлик кўргазмасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси иштирок этди
Бангкокдаги сайёҳлик кўргазмасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси Бангкокдаги сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида 13-17 февраль кунлари анъанавий “Thai International Travel Fair” (TITF-2019) халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди.

“Queen Sitikit” кўргазмалар залида Европа, Осиё ва Океания мамлакатларидан келган 1,1 мингдан зиёд компания, сайёҳлик ташкилотлари ва агентликлар, авиаташувчилар, меҳмонхона соҳасидаги ташкилотлар ўз маҳсулотларини намойиш этди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси “TITF-2019”да авиакомпаниянинг йўловчи ташувларини сотиш бўйича ишончли агентлари - “Thai Air Servise” ва “Travellers Design Club” компаниялари билан биргаликда иштирок этди.

Авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ стенди миллий услубда безатилган бўлиб, унга ташриф буюрувчилар компаниянинг имкониятлари, хизматлари, ташув тарифлари ва бошқалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлди.

Унда илк бора мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини акс эттирган, агентлар ҳомийлигида тай тилида чоп этилган “Ўзбекистонга ташриф буюришга 10 сабаб” китоби тақдимоти ўтказилди.

Тадбир давомида таниқли санъаткорларнинг чиқишлари ташкил этилди. Меҳмонлар, иштирокчилар ва кўргазмага ташриф буюрувчилар миллий рақслар жозибаси ҳамда ўзбек фольклорининг ранг-баранглиги ва гўзаллигидан баҳраманд бўлди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ стенди Таиланд сайёҳлик соҳаси вакиллари ва кўргазма меҳмонлари эътиборига сазовор бўлди. Кўргазманинг биринчи кунидаёқ 300 дан ортиқ йўловчилар учун Ўзбекистон, Россия Федерацияси ва Туркия йўналишларида бир неча гуруҳ сайёҳлик турлари ташкил этилди.

Манба: “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг