Баҳрайн Қироллиги молия вазири билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган “Ривожланаётган мамлакатлар мулоқоти” конференцияси доирасида 2025 йил 16 февраль куни Баҳрайн Қироллиги молия вазири Салман Ал Ҳалифа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Баҳрайн Қироллиги Марказий банки раиси Ҳалид Ҳумаидан, Давлат котибининг молия масалалари бўйича ўринбосари ёрдамчиси Муборак Маттар ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Учрашув давомида томонлар иқтисодий йўналишларда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инфратузилма лойиҳаларини шакллантириш ҳамда Баҳрайн молиявий компаниялари билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан:
Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.