Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 18/02/2019 Бадиий гимнастикачиларимиз Москва Гран-Присида совриндор бўлишди
Бадиий гимнастикачиларимиз Москва Гран-Присида совриндор бўлишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 14-17 февраль кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтмоқда. Қизларимиз мавсумдаги илк халқаро турнирни муваффақиятли бошлашди. Жамоавий кўпкураш баҳсларида (тўп билан машқлар, учта ҳалқа ва иккита булава) бронза медалига сазовор бўлишди. Бу борада биринчи ва иккинчи ўрин мос равишда Россия ва Япония терма жамоаларига насиб қилди.

Мусобақада юртимиз шарафини Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Софиябону Касимова, Камола Ирназарова ва Севара Сафоевалар ҳимоя қилишди. Қизларимиз Гран-Прида россиялик мураббий Екатерина Пирожкова қўл остида иштирок этишди.

Қайд этиш лозимки, спортчиларимиз турнирда Қозоғистон, Озарбайжон, Исроил ва Туркия каби терма жамоаларни ортда қолдириб кетишди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг