Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 25/03/2019 Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўтган ҳафта бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Республикамизнинг энг иқтидорли гимнастикачилари яккалик ва жамоавий йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Яккалик баҳсларининг кўпкураш йўналишида Сабина Тошкенбоева энг юқори балл тўплаб, яна бир карра мамлакат чемпиони деган номга сазовор бўлди. Тошкенбоева, шунингдек, тасма ва халқадаги машқларда ҳам тенгсиз эканлигини исботлади. Батафсил:

Яккалик, кўпкураш :

1-ўрин: Сабина Тошкенбоева (Тошкент)

2-ўрин: Нуриниссо Усманова (Самарқанд)

3-ўрин: Екатерина Фетисова (Фарғона)

Гуруҳ, кўпкураш:

1-ўрин: Ўзбекистон терма жамоаси

2-ўрин: Тошкент 1

3-ўрин: Бухоро

Жамоавий, кўпкураш:

1-ўрин: Тошкент

2-ўрин: Самарқанд

3-ўрин: Навоий

Яккалик, алоҳида йўналишлар

Халқа

1-ўрин: Сабина Тошкенбоева

2-ўрин: Нуриниссо Усманова

3-ўрин: Екатерина Фетисова

Тўп

1-ўрин: Екатерина Фетисова

2-ўрин: Сабина Тошкенбоева

3-ўрин: Диёра Бурхонхўжаева

Булава

1-ўрин: Нуриниссо Усмонова

2-ўрин: Сабина Тошкенбоева

3-ўрин: Екатерина Фетисова

Тасма

1-ўрин: Сабина Тошкенбоева

2-ўрин: Нуриниссо Усманова

3-ўрин: Дилдора Раҳматова

Гуруҳ

5 тўп

1-ўрин: Ўзбекистон терма жамоаси

2-ўрин: Навоий

3-ўрин: Самарқанд

3 халқа, 4 булава

1-ўрин: Ўзбекистон терма жамоаси

2-ўрин: Навоий

3-ўрин: Бухоро

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг