Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 30/08/2016 Бабаян Сурия ва Қатарга қарши Ўзбекистон таркибини эълон қилди
Бабаян Сурия ва Қатарга қарши Ўзбекистон таркибини эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки икки учрашув учун таркибни маълум қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-сентябрь куни саралшнинг учинчи босқичи дастлабки ўйинлари доиарсида Тошкентда Сурия терма жаомасини қабул қилади. 6-сентябрь куни эса сафарда Қатарга қарши ўйин ўтказади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:

Дарвозабонлар:
Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар:
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”)

Ҳужумчилар:
Игор Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон)

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг