Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 08/11/2016 Бабаян Иордания ва Жанубий Кореяга қарши таркибни маълум қилди
Бабаян Иордания ва Жанубий Кореяга қарши таркибни маълум қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4-ноябрдан йиғинга киришди.

Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон бугундан Жанубий Кореяга қарши 15-ноябрь куни бўлиб ўтадиган сафардаги ўйинга тайёргарликни бошлайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу ўйин 10-ноябрь куни, “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 17:00 да бошланади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги миллий терма жамоа мураббийлар штаби Иордания ва Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувлари учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (Чангчун Ятай – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Виталий Денисов (“Локомотив” - Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург” – Россия), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” - Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжин Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” – Қозоғистон).

Таъкидлаш керакки, Остон Ўрунов ҳамда Жасурбек Яхшибоев миллий терма жамоага ёш футболчиларни тайёрлаш дастури доирасида бош жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этиш учун таклиф қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг