Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 30/07/2021 Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Нагоя шаҳри мэри билан учрашди
Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Нагоя шаҳри мэри билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов 27 июль куни Токио шаҳрида Япониянинг Нагоя шаҳри мэрини қабул қилди.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистоннинг ушбу шаҳар билан ҳамкорлиги жадал  ривожланмоқда, бунда 2019 йилда Тошкент-Нагоя шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган шериклик алоқаларининг аҳамияти катта.

Такаси Кавамура Ўзбекистон Президентининг Нагояга ташрифи шаҳар тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса бўлганлиги ва бу ташриф икки халқ ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичини бошлаб берганини фахр билан таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар иқтисодиёт, маданият, туризм ва таълим соҳаларида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларининг жорий ҳолати ва келгусидаги истиқболларини муҳокама қилишди. Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасида иқтисодий ҳамкорлик, туристик салоҳиятни биргаликда тарғиб қилиш, мутахассислар алмашинуви, авиақатновлар ва бошқа ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунига кўра, Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ҳайвонот боғлари фаолиятини ривожлантириш, ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш, жумладан Тошкентда Япония ижодий ва спорт жамоалари иштирокида “Нагоя кунлари”ни ташкил қилиш, шунингдек маҳаллий органлар, институтлар ва бизнес ҳамжамиятлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга доир келишувга эришилди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Нагоя шаҳридаги I «Тошкент куни» форуми иштирокчиларига онлайн мурожаат қилиб, уларга табрик йўллаган. Очилиш маросимида Нагоя шаҳри мэри жаноб Такаси Кавамура қатнашган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг