Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 20/12/2020 Азиз Абдуҳакимов Нагояда ўтаётган «Тошкент кунлари» форуми иштирокчиларига япон тилида мурожаат йўллади
Азиз Абдуҳакимов Нагояда ўтаётган «Тошкент кунлари» форуми иштирокчиларига япон тилида мурожаат йўллади

19 декабрь куни Нагоя шаҳрида «Тошкент куни» форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бош вазир ўринбосари,  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Форум иштирокчиларига япон тилида табрик йўлоади.

Тадбирнинг очилишида Нагоя шаҳри Мери жаноб Кавамура Такаши ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фазилов иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов Форум иштирокчиларига видеомурожаат йўллар экан, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалар ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим замин яратганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қадимий ва улуғвор Нагоя шаҳрига ташрифи ҳамда шаҳар мэри жаноб Кавамур Такашининг 2019 йил декабрь ойида Тошкентга ташрифи икки мамлакат ҳамда Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига туртки бўлди. Жумладан, Тошкент шаҳар ва Нагоя шаҳар ҳокимликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши бунинг ёрқин далилидир.

Мазкур видеороликда қайд этилганидек, Ўзбекистон қадим замонлардан буён жаҳон цивилизацияларининг чорраҳаси ва Буюк Ипак йўлининг маркази саналган. Япония халқи эса Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Хоразм каби тарихий марказларини севади. Kоронавирус пандемияси оқибатида юзага келган чекловлар туфайли жорий йилда япон сайёҳлари Ўзбекистонга ташриф буюра олишмади.

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан «Uzbekistan Safe travel GUARANTEED» санитария-эпидемиология хавфсизлиги тизими жорий этилганлиги боис бугунги кунда япон сайёҳлари учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш хавфсиз ҳисобланади.

Шу ўринда Бош вазир ўринбосари Форум меҳмонлари ва Япония аҳолисини Ўзбекистонга таклиф қилиб, Нагоя шаҳридаги Биринчи «Тошкент куни» форумининг барча тадбирларининг муваффақиятли ўтишини тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг