Валюта курслари 04/10/2024
$1 – 12741.02
UZS – -0.13%
€1 – 14062.26
UZS – -0.45%
₽1 – 134.38
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 03/10/2024 Айрим ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналар белгиланган талабларга номувофиқ маҳсулот ишлаб чиқараётганлиги маълум бўлди

Айрим ёғ-мой ишлаб чиқарувчи корхоналар белгиланган талабларга номувофиқ маҳсулот ишлаб чиқараётганлиги маълум бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Корхоналарнинг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги, уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги ҳамда қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг техник регламентлар ва стандартлар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлиги устидан назорат “Ўзагроинспекция” томонидан амалга оширилади.

Ушбу назорат тадбирлари “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида “Республика мувофиқлаштирувчи комиссияси” ва жойларда “Ҳудудий ишчи гуруҳлари” ташкил этилиб, вазифалари белгилаб берилган.

Шунга кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 39 та ёғ-мой корхонасида белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилди. Натижага асосан 17 та пахта техник чигитини қайта ишлайдиган ёғ-мой корхоналари қонунчилик талабларига мувофиқ фаолият юритаётганлиги, 22 та корхона фаолияти эса белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган.

Аниқланган камчилик ва қонунбузилишлар юзасидан корхоналарга нисбатан жами 67 та (26 та ёзма кўрсатма, 40 та огоҳлантириш, 1 та маъмурий баённома) таъсир чоралари қўлланилди.

Қарорда белгиланган талабларга мувофиқ ёки мувофиқ бўлмаган ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳақидаги маълумотлар доимий Республика товар хом-ашё биржасига киритиб келинмоқда.

Бугунги кунда, республика бўйича жами 164 та (шундан, 79 таси замонавий ускуналар билан жиҳозланган янги корхоналар) мувофиқ деб топилган ёғ-мой корхоналарининг ишлаб чиқариш қуввати 16 682 тонна/суткани ташкил қилади.

"Ўзагроинспекция" мутахассислари томонидан Пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда қайта ишлаб, олинган тайёр маҳсулотлар учун тегишли гигиеник хулосага эга бўлган ва мувофиқлик таъминланган ёғ-мой корхоналарида, илгари ўтказилган ўрганишдан кейинги фаолият даври бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва қоидаларга жавоб бериши юзасидан хатлов ўтказилмоқда ва ҳар бир белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ёғ-мой корхоналари бўйича маълумотнома-паспорт қилиб борилмоқда.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР