Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
Фармонга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президент спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартибини такомиллаштириш бўйича кўрсатма берди.
Шунингдек, маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш жойларини аниқлаш жараёни маҳаллий аҳоли ўртасида овоз бериш орқали амалга ошириладиган янги тартиб жорий этилади.
Давлат раҳбари спорт майдончаларини барпо этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш вазифасини ҳам белгилади.
Ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги айрим амалдаги фармон ва қарорлардан эскирган ва такрорланувчи нормаларни чиқариб ташлаш ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш чоралар кўрилади.