Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 07/12/2022 Айрим чоралар: давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди
Айрим чоралар: давлат ташкилотлари машиналарига вақтинча газ қуйиш тақиқланди. АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди

Йиғилишда юзага келган вазиятни нормаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Жумладан:

- товар газ етказиб бериш ҳажмини суткасига 5 миллион куб метрга ошириш;

- 2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш, уларни бензинга ўтказиш;

- хорижий давлатлар билан қўшимча табиий газ, электр энергияси, кўмир, мазут харид қилиш бўйича музокараларни жадаллаштириш;

- 2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиб туриш;

- биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажмини ошириш;

- АИ-80 бензини нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг