Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 23/11/2016 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири халқаро кузатувчиларни қабул қилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири халқаро кузатувчиларни қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 22-ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари миссияси раҳбари Ёҳан Петер Трауготт Тейлер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мобайнида меҳмонлар Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг татбиқ этилиш ҳамда ривожланиш истиқболлари билан танишдилар.

Жумладан, Миссия экспертларига мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистонда давлат бошқарувининг ахборотлаштирилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун ўтказилаётган сайлов жараёнида номзодларнинг сайловолди тарғибот-ташвиқотларида замонавий телекоммуникация ва ахборот технологияларидан фойдаланишига оид батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикасида истиқболда АКТни ривожлантириш, уларни давлат бошқаруви ҳамда жамият ҳаётига қўллаш бўйича жадал ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Мамлакатда аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини оширишнинг муҳим омили сифатида “электрон ҳукумат” тизимини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Учрашувда томонлар халқаро миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг сўнгги тенденциялари ҳамда истиқболи хусусида фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг