Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 14/05/2012 “Ахборот технологиялари бўйича ёш мутахассислар” ўқув мактаби бўлиб ўтди
“Ахборот технологиялари бўйича ёш мутахассислар” ўқув мактаби бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Фонд Форум, “Келажак овози” ЁТМ ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 9-15 май кунлари Фарғона шаҳрида “Ахборот технологиялари бўйича ёш мутахассислар” лойиҳасининг баҳорги ўқув мактаби ўтказилди.

Мазкур мактабда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан саралаб олинган 40 нафар ёшлар тўрт йўналиш бўйича ўтказилаётган ўқув семинар-тренингларида иштирок этди.

“Ахборот технологиялари бўйича ёш мутахассислар” ўқув мактаби юртимиздаги ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, малакали тренерлар ёрдамида уларга зарур билимларни бериш ва ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун керакли шароит яратиш мақсадида ташкил этилиб, самарали фаолият юритиб келаётган ЁТМ лойиҳаларидан биридир.

Баҳорги мактаб ўқув семинар тренинглари 4 йўналишда ташкил этилди: веб-дизайн, веб-дастурлаш, дастурлаш ва 3D уч ўлчамли графика.

Ушбу йўналишларнинг ҳар бирида куннинг биринчи ярмида малакали ҳамда тажрибали тренерлар томонидан интерфаол йўсинда ўқув машғулотлари ўтказилди. Куннинг иккинчи ярмида эса иштирокчилар олган билимларини амалиётга қўллаган ҳолда тренерлар кўмагида ижодий лойиҳаларини яратиш борасида иш олиб бордилар.

Мактаб якунига қадар иштирокчилар йўналишлари бўйича назарий билимларни эгаллаб, қатор “Келажак овози” ЁТМнинг лойиҳаларига ва ижтимоий мавзудаги сайт ва порталларни яратиш ва мукаммаллаштириш устида иш олиб борадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг