Мазкур мактабда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан саралаб олинган 40 нафар ёшлар тўрт йўналиш бўйича ўтказилаётган ўқув семинар-тренингларида иштирок этди.
“Ахборот технологиялари бўйича ёш мутахассислар” ўқув мактаби юртимиздаги ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, малакали тренерлар ёрдамида уларга зарур билимларни бериш ва ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун керакли шароит яратиш мақсадида ташкил этилиб, самарали фаолият юритиб келаётган ЁТМ лойиҳаларидан биридир.
Баҳорги мактаб ўқув семинар тренинглари 4 йўналишда ташкил этилди: веб-дизайн, веб-дастурлаш, дастурлаш ва 3D уч ўлчамли графика.
Ушбу йўналишларнинг ҳар бирида куннинг биринчи ярмида малакали ҳамда тажрибали тренерлар томонидан интерфаол йўсинда ўқув машғулотлари ўтказилди. Куннинг иккинчи ярмида эса иштирокчилар олган билимларини амалиётга қўллаган ҳолда тренерлар кўмагида ижодий лойиҳаларини яратиш борасида иш олиб бордилар.
Мактаб якунига қадар иштирокчилар йўналишлари бўйича назарий билимларни эгаллаб, қатор “Келажак овози” ЁТМнинг лойиҳаларига ва ижтимоий мавзудаги сайт ва порталларни яратиш ва мукаммаллаштириш устида иш олиб борадилар.