Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2019 Автотураргоҳларда тўлов тизими ўзгаради(ми?)
Avtoturargohlarda to'lov tizimi o'zgaradi(mi?)

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Автотураргоҳларда тўлов тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги таркибида “Тошкент транспорти” давлат унитар корхонасини ташкил этиш таклиф этилаяпти.

У 2019−2021 йилларда жамоат транспорти бекатларининг ягона консепсиясини ишлаб чиқиб, “Wi Fi” нинг мавжудлиги ва кейинги жамоат транспорти келишига қанча вақт қолганини кўрсатадиган электрон жадвални яратади. Шунингдек, автотураргоҳларга кириш ва чиқиш вақтида ҳисобга олиш ҳамда тўловни амалга ошириш бўйича ҳам тизим жорий этилиши мумкин.

Бу бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳри йўл ва транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг