Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 16/03/2019 Автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 51,3%га ошди
Автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 51,3%га ошди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг январ-феврал ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳажми 38 642 тани ташкил этди, 2018 йилнинг шу даврида эса 25 546 та автомобил ишлаб чиқарилган.

Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб, 782 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврида эса 296 та юк автомобили ишлаб чиқарилган.

Бундан ташқари, 194 та автобус ишлаб чиқарилди, бу эса 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 м. кўпдир.

Шунингдек, ишлаб чиқариш саноатида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда автомобил двигателлари — 64,1%, дизел ёқилғиси — 4,0%, юргизувчи ғилдираклар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари — 3,6 м., радиаторлар, шовқин сўндиргичлар ва чиқариш қувурлари, уловчи механизмлар, рул чамбараклари, рул колонкалари ва рул механизмларининг картерлари ва уларнинг қисмлари — 31,6% га ошди.

Манба: Давлат статистика қoмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг