Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/02/2018 Автобусда ҳалокатга учраган ўзбекистонликларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилди
Автобусда ҳалокатга учраган ўзбекистонликларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Элчихонаси Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан биргаликда 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Ақтўбе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳозирги пайтда автобусда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик йўловчиларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилди. Жабрланган 7 нафар юртдошларимиз Хромтау шаҳрининг марказий туман касалхонасидан даволаниб чиқди. Уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг