Валюта курслари 25/04/2025
$1 – 12927.17
UZS – 0.29%
€1 – 14717.58
UZS – -0.02%
₽1 – 155.73
UZS – -0.2%
Қидириш
Ўзбекистон 06/12/2024 "Avto Climate Control" устав капиталидаги 100% давлат улушини сотиш бўйича танлов муддатлари узайтирилди

"Avto Climate Control" устав капиталидаги 100% давлат улушини сотиш бўйича танлов муддатлари узайтирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат активларини бошқариш агентлиги "Avto Climate Control" МЧЖ устав капиталидаги 100% давлат улушини сотиш бўйича танлов муддатини узайтирди.

Давактив агентлиги талабгорларни мажбуриятга эга бўлган тижорат таклифларини тайёрлашда Активни молия-хўжалик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш учун қўшимча муддат бериш тўғрисидаги мурожаатларига мувофиқ, хусусийлаштириш бўйича консультант "Portfolio Investments" компаниясининг тавсиясига асосан, барча талабгорларга Активни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш муддатини 2024 йил 30 декабрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, Консультант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Expression of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади.

Avto Climate Control 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиль учун иситиш ва совитиш тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг устав капитали 12,59 миллиард сўмни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг