Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 16/06/2016 Autographartgallery санъат галереяси очилди
Autographartgallery санъат галереяси очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида пойтахтда Autographartgallery тасвирий ва амалий санъат галереяси очилди.

Галереянинг очилиш маросимига машҳур рассомлар, либос дизайнерлари, санъатшунослар ва шунчаки гўзаллик шайдолари таклиф этилди. Расмий очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар таниқли либос дизайнерларининг дефилесидан баҳраманд бўлишди. Моделлар кўркам замонавий силуэтлар ва анъанавий услубда бажарилган ёрқин босмалар уйғунлашган ажойиб либосларни намойиш этишди.

Тадбирнинг расмий қисми ниҳоясига етгандан сўнг меҳмонлар галереяда тақдим этилган санъат асарларини томоша қилишди, шунингдек, уларнинг муаллифларининг маҳорат дарслари жонли трансляция қилинди.

Сайёҳликнинг ривожланиши ва жамоатчиликнинг Ўзбекистондаги анъанавий санъат турларига қизиқиши — Autographartgallery очилишининг жуда муҳим, аммо ягона мақсади эмас. Галерея яратувчилари Ўзбекистондаги ёш истеъдоларни қўллаб-қувватлашни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди.

Яқин келажакда биенналле маҳорат дарсларини ўтказиш режалаштирилган, Ўзбекистондаги замонавий анъанавий санъатнинг маълумотлар базасига кириш имконияти санъат ўқув даргоҳлари талабаларига ҳамда мамлакатнинг маданий ҳаётига қизиққан барча инсонларга санъат соҳасидаги билимларини янада чуқурлаштиришга йўл очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг