Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 16/05/2019 Атом энергетикаси соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар йўл харитаси имзоланди
Atom energetikasi sohasida amalga oshiriladigan chora-tadbirlar yo'l xaritasi imzolandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 15 майда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистоннинг нефть ва гази – OGU 2019» 23-Халқаро кўргазмаси ва конференцияси ҳамда Power Uzbekistan 2019 кўргазмаси доирасида 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом электрстанцияси қурилиши бўйича амалга ошириладиган асосий чора-тадбирлар йўл харитасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатга Бош вазир маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов ва Россиянинг атом энергеяси бўйича давлат корпорацияси «Росатом» бош директори Алексей Лихачев имзо чекди.

Мазкур йўл харитаси лойиҳанинг иккинчи босқичида амалга ошириладиган аниқ вазифаларни ўз ичига олган. Жумладан, ҳужжатга мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (ОВОС)нинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш учун хафсизликни асослаш юзасидан дастлабки ҳисобот тузиш бўйича кўрсатмалар тайёрланади. Ҳужжатдан шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун шартнома тузиш ва мувофиқлаштириш шартлари ҳам жой олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг