Валюта курслари 11/03/2025
$1 – 12940.11
UZS – 0.17%
€1 – 14055.55
UZS – 0.74%
₽1 – 145.62
UZS – 0.67%
Қидириш
Иқтисод 08/03/2025 АСР ва CIVITTA CA Ўзбекистонда рақамли трансформация истиқболларини муҳокама қилди

АСР ва CIVITTA CA Ўзбекистонда рақамли трансформация истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ислоҳотлар агентлигида “CIVITTA CA ” халқаро консалтинг компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров, «CIVITTA International» асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Адам Саулюс Вайна, рақамлаштириш йўналиши бўйича ҳамкор Антанас Спечкаускас, “CIVITTA CA ” директори Саидкамолхон Бурхонов ҳамда томонларнинг бошқа вакиллари иштирок этди.

“CIVITTA CA ” 2010 йилда Эстонияда ташкил этилган етакчи халқаро консалтинг компанияси ҳисобланган “CIVITTA International” таркибига киради –. Бугунги кунда компания фаолияти 21 мамлакатни қамраб олади, 30 дан ортиқ офис ва 700 дан ортиқ консультант ҳамда ИТ-мутахассисларни ўз ичига олади.

Учрашув давомида “CIVITTA CA ” вакиллари компания фаолияти ҳақида маълумот бериб, давлат бошқарувини рақамлаштиришга қаратилган халқаро тажриба ва муваффақиятли лойиҳалар ҳақида батафсил сўз юритдилар. Жумладан:

Транспорт соҳасини рақамли трансформация қилиш воситасини ишлаб чиқиш – ушбу лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЭТТБ) билан ҳамкорликда амалга оширилди. Натижада давлат органлари ва транспорт компаниялари самарадорлик ва шаффофликни ошириш учун рақамли ечимлар жорий қилинди.

Таълим соҳасида давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш – лойиҳа Абу-Даби Таълим ва билим департаменти билан ҳамкорликда амалга оширилди. 160 та асосий хизмат мақбуллаштирилиб, натижада бюрократик жараёнлар қисқартирилди, аризаларни кўриб чиқиш тезлаштирилди ва фуқароларнинг давлат билан ўзаро муносабатлари соддалаштирилди.

Вилнюс шаҳар маъмурияти учун рақамли хизматлар тизимини оптималлаштириш – жорий этилган янги ечимлар маъмурий тўсиқларни камайтириб, жараёнларни фуқаролар учун қулай ва тезкор қилди. Натижада давлат хизматлари бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати ўртача 30% га қисқарди.

SPARK – Европадаги биринчи тўлиқ рақамли электромобил «каршеринг» хизмати – ушбу лойиҳада бизнес моделни ишлаб чиқишдан тортиб, технологияни жорий этишгача бўлган барча босқичларда «CIVITTA» муҳим роль ўйнади. Натижада минглаб одамлар ҳар куни фойдаланадиган экологик тоза шаҳар транспорти муваффақиятли йўлга қўйилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва “CIVITTA CA ” ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларини чуқур таҳлил қилиш, рақамлаштириш ва стратегик режалаштириш бўйича тажриба алмашиш учун пилот лойиҳаларни ишга тушириш имкониятларини кўриб чиқиш, шунингдек, келгуси ташаббусларни батафсил ишлаб чиқиш мақсадида мулоқотни давом эттириш борасида келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг