Ушбу курслар халқаро станлартларга ва иш берувчиларнинг талабларини қондурувчи юқори малакали Java дастурчиларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Турли маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда Java дастурчилари учун 200 мингдан зиёд бўш ўринлари мавжуд. Уларнинг бир ойлик маоши хорижда $3 мингдан юқори, Ўзбекистонда 10 млн. сўмдан юқорини ташкил этади.
Asian Investment Corporation компанияси директори Ровшан Шакиров шундай деди: “Бизнинг компаниямиз Ўзбекистонда бир неча лойиҳалар амалга оширмоқда ва биз юқори малакали Java дастурчиларга мухтожлик сезмоқдамиз. Мазкур муаммони хал этиш учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан мазкур лойиҳани ишгу туширдик”.
“Лойиҳа бўйича илк фикр 2017 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрига ташрифи доирасида туғилган эди”, - деди у.
Курсларни дастурларни яратиш ва сифат назорати бўйича 16 йиллик тажрибага эга АҚШ компаниясининг мутахассиси олиб боради. Курслар давомида тингловчилар Java асосларини, дастур тизими, Java класслари, маълумотлар базаси билан ишлаш, Java Web Apps, JSF, Code-First, RESTful каби технологиялар ва хизматлардан фойдаланишни ўрганадилар.
Курсларда иштирок этмоқчи бўлган тингловчиларнинг сони чегараланган. Ташкилотчилар илк гуруҳга 24 нафар кишини таклиф этадилар. Улар икки гуруҳга бўлинган ҳолда тушликдан аввал ва кейин таълим оладилар.
Курснинг тўлиқ нарҳи 28,5 млн. сўмни ёки ойига 3,5 млн. сўмни ташкил этади. Курс якунига кўра энг яхши тингловчилар Asian Investment Corporation компаниясининг Ўзбекистондаги ва хориждаги лойиҳаларига жалб қилинадилар.