Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 22/04/2016 «Асака» банкнинг жами активлари 8,1 трлн.сўмни ташкил қилди
«Асака» банкнинг жами активлари 8,1 трлн.сўмни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бу ҳақда 2016-йилнинг 16-апрел куни бўлиб ўтган «Асака» банк Бошқарувининг кенгайтирилган мажлисида хабар берилди. Мажлисда «Асака» банкнинг 2016 йил биринчи чораги давомидаги фаолияти якунлари муҳокама қилинди. Маълум бўлишича, 2016-йилнинг 1-апрел ҳолатига банкнинг жами активлари 8,1 трлн.сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу давига нисбатан 2 691,5 млрд.сўмга ўсди.

Банк капитали ҳажми 955,7 млрд. сўмга етказилиб, 118,0 млрд.сўмга ўсишига эришилди. Банкнинг жами кредит қўйилмалари ҳажми 3,9 трлн. сўмни ташкил қилди. Кредит қўйилмаларининг асосий қисмини узоқ муддатли кредитларни ташкил этди.

Банк томонидан 656,3 млрд. сўм миқдорида инвестисия кредитлари ажратилди. Банк лизинг амалиётлари ҳажми 16,1 млрд сўмни ташкил қилиб, банк лизинг портвели ҳажми 139,7 млрд.сўмни ташкил қилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини кредитлаш учун 332,2 млрд. сўмдан зийод миқдорда кредит маблагълари ажратилди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида жами 174,2 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Банк томонидан паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини молиявий согъломлаштириш ва қайта тиклаш, уларни стратегик инвесторларга сотиш бўйича фаол ишлар олиб борилди. Банк балансига қабул қилинган банкрот корхоналарнинг 46 таси янги инвесторларга сотилди. Банкрот корхона негизида банкнинг 14 та шўба корхонаси ташкил қилинди. Ташкил этилган Банк корхоналарига жами 61,7 млрд. сўм миқдорида инвестисия киритилди. Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган банкрот корхоналарда 546,2 млрд. сўм миқдорида маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, экспорт ҳажми 66,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 3974 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Аҳоли омонатлари қолдигъи 632,1 млрд.сўмни ташкил этиб, 131,2 млрд. сўмга кўпайди. Банк томонидан 1,69 млн. донадан зийод пластик карточкалар муомалага чиқарилди. Пластик карточкалар орқали амалга оширилган савдо айланмалар ҳажми 573,4 млрд.сўмни ташкил қилиди.

Банк томонидан 10355 та терминал ўрнатилди, 9178 корхонада «иш ҳақи» лойиҳалари жорий этилди. Банк тизимида 27 та банкомат ва 46 та инфокиоск аҳолига ва банк мижозларига хизмат кўрсатиб турибди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг