Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 18/01/2018 «Асака» банкнинг жами активлари 24,27 трлн. сўмни ташкил этди
«Асака» банкнинг жами активлари 24,27 трлн. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Асака» банк жами активлари 2018 йил 1 январь ҳолатига 24276,4 млрд.сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13827,4 млрд.сўмга ёки 2,3 бараварга ўсди.

Банк жами капитали 2059,4 млрд. сўмга ёки 3,0 баравардан зиёдга ўсди ва 3083,2 млрд.сўмга етди.

Банк мунтазам равишда ўз таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда банкнинг тармоқ тизими республикамизнинг бутун ҳудудини қамраб олган бўлиб, 26 та филиал, 83 та мини банк, 191 та чакана банк хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субйектларга барча турдаги юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Банк томонидан мижозлар базасини кенгайтириш борасида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида мижозлар сони 73,0 минг нафарга кўпайди ва уларнинг сони 1996,3 минг нафарни ташкил қилди.

2018 йил 1 январь ҳолатига республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 15811,7 млрд. сўмни ташкил қилди. Кредит қўйилмалари ҳажми 10673,0 млрд. сўмга ёки қарийб 3,0 бараварга ўсди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг