Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 26/07/2017 «Асака» банкнинг жами активлари 13,56 трлн. сўмни ташкил этди
«Асака» банкнинг жами активлари 13,56 трлн. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Асака» банкнинг жами активлари жорий йил биринчи ярми давомида 5 911,7 млрд. сўмга ўсди ва 2017 йил 1 июль ҳолатига 13,56 трлн. сўмни ташкил этди. Банк жами капитали 171,0 млрд. сўмга ўсишига эришилди ва 1 147,1 млрд. сўмга етказилди.

Банк томонидан мижозлар базасини кенгайтириш борасида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида мижозлар сони 191,4 минг нафарга кўпайди ва уларнинг сони 1966,7 минг нафарни ташкил қилди.

2017 йил 1 июль ҳолатига республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 7 990,3 млрд. сўмни ташкил қилди.

Банк томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 1 285,7 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди, 62,1 млрд. сўм миқдорида лизинг хизматлари кўрсатилиб, лизинг портфели ҳажми 154,6 млрд. сўмни ташкил қилди.

Банк томонидан нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ва аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш бўйича олиб борилган фаол ишлар натижасида аҳоли омонатлари қолдиғи 2017 йил 1 июль ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 218,8 млрд. сўмга ўсди ва 924,7 млрд. сўмни ташкил этди. Омонатчилар сони 170,0 минг нафарга ўсди ва 1 925,0 минг нафардан ошди.

Банк томонидан 2017 йил 1 июль ҳолатига 1 921 371 дона пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 143 909 донага кўпайди, 11 611 дона терминал ўрнатилди.

Пластик карточкалар орқали амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ҳам кўпаймоқда. 2017 йил биринчи ярми давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган транзакциялар миқдори 1 133,5 млрд. сўмни, шундан савдо айланмалари ҳажми 928,3 млрд. сўмни ташкил қилди.

«Асака» банк томонидан ўз мижозлари ва шу билан биргаликда бошқа тижорат банклари мижози бўлмиш корҳона ва ташкилотларда «иш ҳақи» лойиҳаларини жорий этиш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. 2017 йил 1 июль ҳолатига 12 474 та корхона ва ташкилотларда «иш ҳақи» лойиҳалари жорий этилди.

Пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча инфокиосклар харид қилинди ва ўрнатилди. Ҳозирда банк томонидан ўрнатилган 66 дона инфокиоск ва 27 дона банкомат орқали пластик карточкалар эгаларига тезкор хизматлар кўрсатиб келинмоқда. 2017 йил биринчи ярми давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган коммунал тўловлар ҳажми 60,0 млрд. сўмни ташкил қилди.

Пластик карталардан фойдаланувчилар инфокиоск ва банкоматлар орқали «СМС информ» хизматига уланиб, мазкур хизмат ёрдамида ҳисобига пул маблағларини кирим ёки чиқим қилиниши, савдо-сервис тармоқларидаги транзакциялар тўғрисида тезкор маълумотларни олиш ва бошқа ахборотларни олиш имкониятига эгадирлар. 2017 йил 1 июль ҳолатига мазкур хизмат туридан фойдаланувчилар сони 360 214 нафар мижозни ташкил этди, деб хабар беради банк матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг