Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Молия 15/11/2016 “Асака” банк жами активлари 8,03 трлн.сўмга етди
“Асака” банк жами активлари 8,03 трлн.сўмга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-ноябрь ҳолатига “Асака” банкнинг жами активлари 8,03 трлн.сўмга етди. Банк матбуот хизматининг хабарига кўра, банкнинг жами капитали 993,2 млрд.сўмга етди. Истиқлол йилларида банк жами активлари 147 баравардан зиёдга, жами капитали қарийб 49 бараварга ўсди.

Республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 4 082,5 млрд.сўмни ташкил қилди. Кредит қўйилмаларининг асосий қисмини узоқ муддатли кредитлар ташкил этади. Истиқлол йилларида банк кредит қўйилмалари ҳажми 205 бараварга ўсди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009-йил 28-июлдаги “Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 1 174,5 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2016-йилга мўлжалланган Инвестицион дастурига мувофиқ инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган кредитлар ҳажми 687,2 млн.АҚШ долларини ташкил қилди.

Ажратилган кредитлар юқори технологияларни талаб этадиган замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этишга, ахборот-коммуникатсия тизими, биотехнология ва бошқа илғор илм-фан ютуқларига асосланган лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

«Асака» банк томонидан республикамиз вилоятларида уй-жой қурилиши лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга банк томонидан 445,0 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Банк кредитлари ҳисобига 74 та кўп қаватли турар жой бинолари қад кўтарди. 2099 нафар оила барча қулайликларга эга бўлган хонадонларга эга бўлдилар.

Банк томонидан жорий йилда 28,1 млрд.сўм миқдорида лизинг хизматлари кўрсатилди. Банк лизинг портфели ҳажми 113,8 млрд.сўмни ташкил этади. Банк лизинг портфели саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа, қурилиш, ижтимоий соҳа ва бошқа тармоқлар бўйича диверсификациялаштирилган.

Мамлакат иқтисодиётининг янада ўсиши ва мустаҳкамланиши омилларидан бири - бу иқтисодий ночор ва банкрот деб эълон қилинган корхоналар фаолиятини жонлантириш, уларга молиявий кўмак бериш ва шу орқали ушбу корхоналарда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 18-ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу соҳада асосий дастуруламал бўлмоқда.

“Асака” банк томонидан бу соҳада ҳам муҳим ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, Банк балансига қабул қилинган банкрот корхоналарнинг 46 таси янги инвесторларга сотилди. Банкрот корхоналар негизида банкнинг 14 та шўъба корхонаси ташкил қилинди. Ташкил этилган банк корхоналарига жами 79,9 млрд.сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Натижада 4116 нафар янги иш ўринлари яратилди. Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган банкрот корхоналарда жами 690,6 млрд.сўм миқдорида маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 72,2 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Банк томонидан нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини кескин қисқартириш ва аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш бўйича олиб борилган фаол ишлар натижасида аҳоли омонатлари қолдиғи 2016-йил 1-ноябрь ҳолатига келиб 747,0 млрд. сўмни ташкил этди. Омонатчилар сони 1 845,8 минг нафардан ошди.

2016-йил 10 ойи давомида пластик карточкалар орқали амалга оширилган савдо айланмалари миқдори қарийб 2,0 трлн. сўмни ташкил қилди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 572,1 млрд. сўмга ўсди.

Банк томонидан 2016-йил 1-ноябрь ҳолатига кўра 1 730,4 минг дона пластик карта муомалага чиқарилди. Савдо нуқталари ва банкнинг чакана банк хизматлари кўрсатиш шаҳобчаларига 11 075 та терминал, 66 та инфокиоск ва 27 та банкомат ўрнатилди. 9950 та корхона ва ташкилотларда “иш ҳақи” лойиҳалари жорий этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг