Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 27/01/2017 «Асака» банк: банк жами активлари 10,45 трлн.сўмни ташкил этди
«Асака» банк: банк жами активлари 10,45 трлн.сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Банк жами активлари 2016 йил давомида 3,04 трлн.сўмга ўсди ва 2017 йил 1 январь ҳолатига 10,45 трлн.сўмни ташкил этди.

2017 йил 23 январда «Асака» банк Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда «Асака» банкнинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 14 январда Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида ва жорий йил 23 январда Ўзбекистон Банклари Уюшмасида банк тизимининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига багъишланган йиғилишда «Асака» банк тизими олдига қўйилган вазифаларни ижросини таъминлаш ва банкнинг 2017 йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Мажлисни «Асака» банк Бошқаруви Раиси Азим Исраилович Ахмедхаджаев олиб борди.

«Асака» банк Бошқаруви қайд этадики, банкнинг 2016 йил мобайнидаги фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифаларини изчил амалга ошириш, Марказий банк томонидан белгилаб берилган банкларнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, капиталлашув даражасини ошириш, юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблагъларини банк депозитларига жалб қилишни кўпайтириш, банк активлари ва кредит портфели сифатини яҳшилаш, банкнинг инвестисия жараёнларидаги иштирокини янада фаоллаштиришга қаратилди.

Банк жами капиталини 108,0 млрд.сўмга ўсишига эришилди ва 1023,76 млрд.сўмга етказилди.

Банк мунтазам равишда ўз таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз молия бозоридаги иштирокини кенгайтириш бўйича фаол ишлар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда банкнинг тармоқ тизими республикамизнинг бутун ҳудудини қамраб олган бўлиб, 26 та филиал, 83 та мини банк, 298 та чакана банк хизматлари кўрсатувчи шаҳобчалар орқали аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга барча турдаги юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Банк томонидан мижозлар базасини кенгайтириш борасида ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилди. Бунинг натижасида мижозлар сони 261,4 минг нафарга кўпайди ва уларнинг сони 1923,3 минг нафарни ташкил қилди.

2017 йил 1 январь ҳолатига республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига йўналтирилган банк кредит қўйилмалари ҳажми 5318,7 млрд.сўмни ташкил қилди.

Кредит қўйилмаларининг 5034,3 млрд.сўм миқдоридаги қисми узоқ муддатли кредитлардан иборат, шу жумладан инвестицион кредитлар – 4392,9 млрд.сўм.

«Асака» банк ташкил этилганидан бошлаб асосий эътиборни республикамиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвеститсион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратиб келмоқда. Жумладан, Банк томонидан автомобилсозлик, тоғ-кон, нефт-газ, кимё, энергетика, йенгил, озиқ-овқат, фармасевтика саноати, транспорт, қурилиш ва бошқа тармоқларнинг инвеститсион лойиҳалари фаол молиялаштириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги «Тижорат банкларининг инвеститсия лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рагъбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 1 380,7 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилга мўлжалланган Инвестиция Дастурига мувофиқ 273,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳалари молиялаштирилди.

Бунинг натижасида янги корхоналар барпо қилиниб, кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, «Асака» банк томонидан республикамиз пойтахти ва вилоятларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида, уй-жой қурилиши учун пудратчи ташкилотларга кредит ажратиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга банк томонидан 454,9 млрд.сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бугунги кунга келиб «Асака» банк кредитлари ҳисобига 74 та кўп қаватли турар жой бинолари қуриб битказилди ва 2099 хонадон барпо этилди. Бунинг натижасида шунча оила барча қулайликларга эга, шинам уй-жой билан таъминланди.

Банк томонидан 55,0 млрд.сом миқдорида лизинг хизматлари кўрсатилиб, лизинг портфели ҳажми 124,7 млрд.сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида «Асака» банк томонидан муҳим ютуқларга эришилди. Жумладан, Банк балансига қабул қилинган банкрот корхоналарнинг 46 таси янги инвесторларга сотилди. Банкрот корхоналар негизида банкнинг 14 та шўба корхонаси ташкил қилинди. Ташкил этилган банк корхоналарига жами 80,6 млрд.сўм миқдорида инвестициялар киритилди. Натижада 4 214 нафар янги иш ўринлари яратилди. Ишлаб чиқариш фаолияти тикланган банкрот корхоналарда жами 850,4 млрд.сўм миқдорида маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 77,9 млн.АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди, деб хабар беради Банк Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг