Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 05/07/2016 “Artel” йилига 50 минг дона “Samsung” музлатгичларини ишлаб чиқаради
“Artel” йилига 50 минг дона “Samsung” музлатгичларини ишлаб чиқаради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-июль куни тарихий воқеа юз берди дейишимиз мумкин. Сабаби, айнан шу куни “Artel” савдо белгиси “Samsung” бренди остида энг сўнгги русумдаги музлатгичларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015-йил 27-29-май кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида ишга туширилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Мазкур лойиҳа бўйича ишлар маҳаллий “Artel” бренди остида музлатгич ишлаб чиқарадиган “Polaris Technologies” корхонаси билан биргаликда олиб борилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида корхонанинг музлатгичлар ишлаб чиқариш турлари яна тўрттага ортади, дея хабар бермоқда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Лойиҳа доирасида Корея, Япония, Италия ва Хитойдан технологик ускуналар ва бутловчи қисмлар олиб келинди. Ускуналарни улаш ва ишга тушириш хорижий муҳандисларнинг назорати остида маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилди. 40 та иш ўрни яратилди.

Корхона 290 ва 320 литр ҳажмдаги “Samsung” музлатгичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Жорий йилда 6000 дона музлатгич ишлаб чиқариш режалаштирилган. Кейинги йилларда эса бу кўрсаткичлар ортади. Шунингдек, қўшни давлатларга экспорт қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг