Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2017 Artel ва Равон Моторс Рус ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади
Artel ва Равон Моторс Рус ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Artel” ва “Равон Моторс Рус” компаниялари ўртасида ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди. Бу битимга кўра, “General Mobile Android One” телефонларни Россияга промо-акция амалга ошириш учун етказиб берилди, унга кўра, “Ravon” автомобилини харид қилган ҳар бир инсон “General Mobile Android One” телефонини совға сифатида олади.

Ушбу лойиҳа тажрибавий бўлиб, Россияда муваффақиятли амалга ошса, “Ravon” автомобиллари экспорт қилинадиган бошқа мамлакатлар, жумладан, Қозоғистон, Украина ва Озарбойжонда ҳам шундай таклиф амалга татбиқ этилиши мумкин.

Бундай ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар икки экспортчи компания учун қизиқдир. Бундан ташқари, бундай турдаги лойиҳалар ҳар икки ишлаб чиқарувчи маҳсулотини янада оммалаштириш имконини беради. Бу эса Ўзбекистон экспорт салоҳиятига ижобий тарзда таъсир кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг