Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 04/07/2016 “Artel” “Samsung” музлатгичларини ишлаб чиқаришни бошлайди
“Artel” “Samsung” музлатгичларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Artel” савдо белгиси “Samsung” бренди остида музлатгичларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, “Samsung Electronics” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Мазкур лойиҳа бўйича ишлар маҳаллий “Artel” бренди остида музлатгич ишлаб чиқарадиган “Polaris Technologies” корхонаси билан биргаликда олиб борилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида корхонанинг музлатгичлар ишлаб чиқариш турлари яна тўрттага ортади, дея хабар беради “Ўзэлтехсаноат” АЖнинг Матбуот хизмати.

Лойиҳа доирасида Корея, Япония, Италия ва Хитойдан технологик ускуналар ва бутловчи қисмлар олиб келинди. Ускуналарни улаш ва ишга тушириш хорижий муҳандисларнинг назорати остида маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилди.

Корхона 290 ва 320 литр ҳажмдаги “Samsung” музлатгичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Жорий йилда 6000 дона музлатгич ишлаб чиқариш режалаштирилган. Кейинги йилларда эса бу кўрсаткичлар ортади. Шунингдек, қўшни давлатларга экспорт қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг