Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Спорт 20/01/2017 Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоасига қарши ўтказилиши режалаштиришган ўртоқлик учрашуви Арманистон футбол федерацияси томонидан бекор қилинди.

Ўйин миллий терма жамоанинг 9–13 февраль кунлари Туркияда ташкил қилинадиган ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказилиши кўзда тутилган эди. Арманистон термаси Туркиядаги сиёсий барқарорсизлик туфайли у ерда йиғин ўтказишдан бош тортди ва юзага келган ноқулайлик учун Ўзбекистон футбол федерациясидан узр сўради. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичини 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради.

Маълумот учун, саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Сурия 5 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси эса гуруҳ пешқадами Эрондан 2 очко орқада қолган ҳолда 9 очко билан 3-ўринни банд қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг