Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 09/04/2018 “Араб” маданият марказида учрашув бўлиб ўтди
“Араб” маданият марказида учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг чекка ҳудудида жойлашган Жейнов қишлоғидаги “Араб” маданият марказида ушбу миллат вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Нодира Шотурсунова ҳам иштирок этди.

Қайд этиш лозимки, Жейнов қишлоқ аҳолиси 24000 нафардан иборат бўлиб, шуларнинг 3800 нафари араб миллатига мансубдир. Ҳозирги кунда 10 дан ортиқ тўгарак (тикувчилик тўқувчилик, рақс ва ҳоказо)лар ташкил этилган “Араб” маданият марказига 25 киши аъзо бўлган.

Марказ аъзолари (аёллар) томонидан меҳмонларга тўқилган гиламлар ва кашталар кўргазмаси, араб миллий таомлари намойиш этилди. Марказ аъзолари Рўзимо Ҳакимова, Латофат Оймаҳмедовалар раҳбарлигида ҳозирги кунда 20 нафардан ортиқ ҳунарманд аёллар гилам тўқиш билан шуғулланиб келаётганликлари, улар яқинда Тошкент шаҳрида ўтказилган Наврўз сайлида ўз кўргазмалари билан иштирок этишганлигини, Президентимиз билан учрашганликларини фахр билан сўзлаб беришди.

Ҳозирда ушбу касаначи аёлларимиз томонидан ҳар ойда 5 тадан гилам тўқиб чиқарилади, ҳар бир гилам 700-800 минг сўм атрофида сотилади. Олинган даромад уларнинг оилаларини моддий томондан яхшилаш ва бандлигини таъминланишга хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида меҳмонларга “Ал арабия” фольклор ансамбли томонидан ижро этилган арабча миллий қўшиқлар ва лапарлар намойиш этилди.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Нодира Шотурсунова томонидан марказ аъзолари билан ўтказилган суҳбат давомида келгусида марказда тикувчилик, касаначилик бўйича 60 ўринли иш ўрни яратилиши тўғрисида тавсия ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг