Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 18/04/2019 АҚШнинг USAID агентлиги билан имзоланган меморандум нималарни ўз ичига олади?
AQShning USAID agentligi bilan imzolangan memorandum nimalarni o'z ichiga oladi?

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ННТ учун ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Жумладан, фуқаролик жамияти институтларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи ва илгари сурувчи, улар учун ҳуқуқий муҳит ва молиявий имкониятлар ҳамда ижтимоий хизматларни тақдим этиш каби жиҳатларни қамраб олган ўрта ва узоқ истиқболга мўлжалланган фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва миллий моделини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Меморандумни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати негизида фуқаролик жамияти ва ННТлар учун ҳуқуқий муҳитни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун маслаҳат учрашувлари, конференциялар, давра суҳбатлари ва форумлар учун махсус платформа ташкил этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, миллий экспертлар ва парламент аъзоларининг соҳадаги илғор хорижий тажриба ҳамда энг яхши қонунчилик амалиёти билан таништириш мақсадида Грузия ва Болгария давлатларига ташрифи режалаштирилган. Шунингдек, давлат идоралари ва ННТлар вакиллари, экспертлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар мутахассисларини кенг жалб қилган ҳолда таҳлилий ҳисоботлар тайёрланади. Фуқаролик жамияти ривожи учун шароитларни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган. Мазкур қонун лойиҳаси юзасидан жамоатчилик муҳокамалари нафақат Тошкент шаҳрида, балки ҳудудларда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Умуман олганда, имзоланган ҳамкорлик меморандумининг асосий йўналишларидан бири сифатида — осойишта ҳаёт ва ижтимоий фаровонликни қўллаб-қувватлаш жараёнларида фуқароларнинг иштироки бўйича ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолининг турли қатламлари учун тенг имкониятларга эга инклюзив жамиятни шакллантиришга кўмаклашишдан иборат.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг