Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 27/03/2019 АҚШнинг ҳарбий операциялари туфайли қарийб 20 афғонистонлик ҳалок бўлди
АҚШнинг ҳарбий операциялари туфайли қарийб 20 афғонистонлик ҳалок бўлди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Афғонистоннинг Қундуз вилоятида ва пойтахт Кобулда америкалик ҳарбийлар афғон кучлари билан бирга ўтказган икки операцияда 18 киши ҳалок бўлди, улардан 11 нафари болалар эди. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.

Тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлганини НАТОнинг Афғонистондаги вакили Дебра Ричардсон ва БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси (UNAMA) тасдиқлаган.

Маълум бўлишича, Кобулдаги операция 25 март куни, Қундуздагиси эса 22 мартда ўтказилган. Ҳар иккиси ҳам толибларга қаратилган бўлган.

Охирги вақтда Қундузда тўқнашувлар кучайгани айтилмоқда. 22 март куни бу ерда америкалик икки ҳарбий ҳалок бўлган. Манба: “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Матбуот хизмати.

Манба: Аzon.uz расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг