Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 23/04/2019 АҚШнинг $ 300 млн. инвестицияси эвазига Жиззахда соя ловияси етиштирилади
AQShning $ 300 mln. investitsiyasi evaziga Jizzaxda soya loviyasi yetishtiriladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Жиззах вилоят ҳокимлигига Америка Қўшма Штатларининг нуфузли «Алфа Эко» компанияси негизида ташкил топган «Америка соя ловияси корпорацияси» (American soybean corporation) делегацияси вакиллари ташриф буюрди.

«American soybean corporation» компанияси вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Солиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси вакиллари билан бўлиб ўтган музокарада инвесторлар вилоятда соя етиштириш имкониятларини юқори баҳоладилар.

«American soybean corporation» президенти Фима Потик бошланишига 100 гектар майдонда соя етиштириш, уни қайта ишлаш ва истъемолга тайёр ҳолатга келтиришни йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида гапирди.

Учрашувда 300 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган ҳолда, ушбу ўсимликни экиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳолатига келтириб, ички бозорни таъминлаш билан бирга хорижга экспорт қилиш жараёнларини ҳамда логистика марказларини қамраб олган кластерни ташкил этиш, соя чиқиндисидан чорва озуқасини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «American soybean corporation» вилоятда сояни ҳозирда яроқсиз ва фойдаланилмаётган ерларда экишни режалаштирган.

Шунингдек, соҳага зарур кадрларни етказиб бериш, мутахассислар тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди. Кластер учун экин ер майдонларининг ажратилиши, маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликда ишлаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув сўнгида икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг