Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/04/2019 АҚШлик профессор ўқув дастурларни такомиллаштиришда кўмаклашади
AQShlik professor o'quv dasturlarni takomillashtirishda ko'maklashadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шимолий Жоржия университетининг педагогика фанлари доктори, профессор Карли Вомак-Вен Халқ таълими вазирлигига ўқув дастурлари ҳамда таълим стандартларини қайта кўриб чиқишда кўмаклашади.

Профессор Карли Вомак-Вен сентябрь ойидан Ўзбекистонда иш бошлайди. Икки ой мобайнида давлат таълим стандартларини баҳолашга ва қайта кўришга ёрдам беради. Хусусан, таълим жараёнига STEAM дастурини жорий этишда ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда маслаҳат бериб боради.

АҚШлик профессор Фулбрайт дастури бўйича Халк таълими вазирлигига маслаҳатчи этиб тайинланди. Ушбу дастур АҚШлик юқори малакали мутахассислар ва олимларни тажриба алмашиш учун жалб этиш имконини беради.

Манба: Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг