Ўзбекистонлик талабалар АҚШда биринчи навбатда бакалавр даражасида ўқишади, уларнинг сони 2015-2016-йилларда 35 фоизни ташкил қилди. Бакалавриат даражасида ўрганиш учун 50 фоиз талаба қабул қилинган; уларнинг 10 фоизи ўзлари танлаган амалий тренингларда қатнашади ва 5 фоизи факультатив даражага эга бўлмаган инглиз тили ёки қисқа муддатли таълимни эгаллашяпти.
Бугунга келиб, Америка коллеж ва университетларида, ўн йил илгариги аҳвол билан солиштирганда, 85 фоиз кўпроқ хорижлик талабалар таълим олишяпти ва бу Open Doors ҳисоботи бўйича ўн йилдан бери халқаро талабаларнинг олий таълимдаги сони ошиб бораётганидан далолат беради. Халқаро талабалар бугунги кунда АҚШ олий таълимига қабул қилинадиган 20 миллион талабаларнинг беш фоизидан кўпроғини ташкил қилади, бу рақам олдинги йилларда тўрт фоиз атрофида эди. Ушбу ўсиш хорижий талабаларнинг ошиб бораётгани ва Америкалик талабаларнинг АҚШ олий таълим тизимига камроқ қабул қилиниши оқибатидир.