АҚШ махсус вакили в.б. билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 21-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШнинг ИҲТдаги Махсус вакили вазифасини бажарувчи Арсалан Сулейман билан учаршув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот чоғида 18-19-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ ТИВК якунлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда АҚШ Муваққат ишлар вакили Лессли Вигури иштирок этди.